Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» ЕЧЛ-2019нинг биринчи ярим финалчиси! «МЮ» йирик ҳисобда мағлуб этилди

«Барселона» ЕЧЛ-2019нинг биринчи ярим финалчиси! «МЮ» йирик ҳисобда мағлуб этилди

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финали жавоб учрашувида «Барселона» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида каталонияликлар етакчиси Лионель Месси рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдириб, жарима майдони ташқарисидан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб яна ўша Месси гол уриб, ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда Коутиньо ўз услубида узоқ масофадан Де Хеа дарвозасининг тўққизлигини нишонга олди.

Шу тарзда ишончли ғалаба билан «Барселона» ярим финалга йўл олди.

Барселона (Испания) – Манчестер Юнайтед (Англия) 3:0

Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).

Огоҳлантириш: Суарес (77).

Биринчи учрашув – 1:0

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг