Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» голландиялик ноёб иқтидор эгасини сотиб олди

«Барселона» голландиялик ноёб иқтидор эгасини сотиб олди

Фото: «fcbarcelona.es»

«Барселона» клуби «Аякс»нинг 21 ёшли футболчиси Фрэнки де Йонг билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайтида хабар берилди.

Ушбу трансферни амалга ошириш учун «Барселона» клуби президенти шахсан Голландияга борди ва футболчи билан келишувга эришди. Каталонияликлар ноёб иқтидор эгаси учун 75 миллион евро тўлайди.

Фото: «fcbarcelona.es»

Де Йонг жорий мавсум охирига қадар «Аякс»да тўп суради ва 1 июлдан Каталония клуби таркибига келиб қўшилади.

«Аякс» футболчининг Каталония клубида эришадиган натижаларига қараб 11 миллион евро бонусга ҳам эга бўлиши мумкин.

Фрэнки де Йонг ушбу мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу футболчини ўтган ёзда ҳам сотиб олишга уринганди, аммо футболчи яна бир йил «Аякс»да қолишга қарор қилганди. Каталонияликлар футболчи учун ПСЖ билан жиддий кураш олиб борди.

Голландиялик ярим ҳимоячи майдонда ҳам таянч зонасида, ҳам ярим ҳимояда ўйнай олади. Тўпни ўзида ушлаб туриш, дриблинг ва аниқ пас беришда беназир ҳаракатлана олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг