Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини олиб келмоқчи

«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини олиб келмоқчи

Фото: «Etcetera.media»

«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рашфордга қизиқиш билдиряпти.

Маркус Рашфорд 21 ёшда бўлиб, унинг «МЮ» билан шартномаси 2020 йилнинг 30 июнигача тузилган. «Қизил иблислар» вице-резиденти Эд Вудворд жамоа янги бош мураббий борасида аниқ тўхтамга келиб олганидан сўнггина Рашфорд билан ҳамкорликни узайтириш борасида музокараларни бошлайди деганди. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» ёзмоқда.

«Барселона» Рашфордни ёздаёқ ўзиники қилиб олишга уриниши эҳтимолга яқин, бироқ манчестерликлар энг яхши ҳужумчиларидан бирини осонликча қўйиб юборишмаса керак. Бунинг устига Рашфорднинг шартномасида унинг бадал пули аниқ белгилаб қўйилмаган, турган гапки, бунақада трансфер қиймати жуда ошиб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг