Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» «Реал»ни Испания Кубогидан чиқариб юборди (видео)

«Барселона» «Реал»ни Испания Кубогидан чиқариб юборди (видео)

Фото: «FCBarcelona_es»

Испания Кубоги ярим финали доирасида «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинда «Камп Ноу»да 1:1 натижаси қайд этилган эди.

Мадридда ўтган баҳсда каталонияликлар «Реал» дарвозасига жавобсиз учта гол урди. Голлардан иккитасига Луис Суарес муаллифлик қилган бўлса, яна битта голни Рафаэль Варан ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Шу тариқа «Барселона» икки ўйин натижасига кўра азалий рақибидан устун келиб, 6 бор кетма-кет Испания Кубоги финалига чиқди.

«Реал»—«Барселона» 3:1

Голлар: 0:1 – 50 Суарес, 0:2 – 69, автогол Варан, 0:3 – 73, пенальти Суарес.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Вальверде, 75), Васкес (Бэйл, 68), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 81), Бензема.

«Барселона» – тер Штеген, Лангле, Пике, Алба, Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс (Артур, 86), Дембеле (Коутиньо, 75), Нельсон Семеду, Месси, Суарес (Видаль, 78).

Огоҳлантиришлар: Васкес (58), Бускетс (65), Каземиро (72), Нельсон Семеду (81).

Испания Кубогининг иккинчи финалчиси номи бугун «Валенсия» — «Бетис» ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади. Жамоаларнинг дастлабки баҳсида 2:2 натижаси қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг