Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биродар Абдураимов 75 ёшга тўлди

Биродар Абдураимов 75 ёшга тўлди

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони ва «Шуҳрат» медали соҳиби Биродар Ҳасанович Абдураимов бугун 75 ёшга тўлди.

Б. Абдураимов 1943 йил 14 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини 1960 йили Тошкентнинг «Пахтакор» клубида бошлаган. Кейинчалик Россиянинг «Спартак» ва ЦСКА клубларида ҳам бир муддат тўп сурган. Биродар Абдураимовнинг голлари ўзи тўп сурган жамоаларга катта натижаларга эришишга ёрдам берганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Унинг ёрқин ўйини, бетакрор финтлари ва майдондаги ҳаракатлари кўплаб мухлисларни ўзига ром этарди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Биродар Абдураимов мураббий сифатида ҳам узоқ йиллар меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларни тарбиялаб вояга етказган инсон ҳисобланади. У «Пахтакор», «Шаҳрихон», «Динамо», «Навбаҳор» каби клубларда ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган.

Биродар Абдураимов «Пахтакор» футбол клубида 358та ўйин ўтказиб, кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади.

Биродар Абдураимовнинг фарзандларини ҳам мухлислар кучли футболчи ва мураббий сифатида яхши танишади. Ҳозирда Азамат Абдураимов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Жасур Абдураимов эса «Пахтакор» клубида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг