Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокс. Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби

Бокс. Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнтадан (эркаклар – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 кг), (аёллар – 48, 51, 54, 57, 60, 64, 69, 75, 81 кг ) вазн тоифасида ўтказилади.

Қитъа биринчилигига делегациямиз қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова
- 81 кг: Эъзоза Мелиева

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг