Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчи Баҳодир Жалоловга янги уй калити топширилди

Боксчи Баҳодир Жалоловга янги уй калити топширилди

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан «Xabar.uz»га маълум қилинишича, бир гуруҳ сурхондарёлик йигит-қизларнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари муносиб тақдирланди.

Спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги ва спортчи ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридаги 2 хонали уйнинг калити ва эгалик сертификати топширилди.

Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 2018-2019 йилларда ўтказилган профессионал бокс жанглари ғолиби.

Иқтидорли боксчи 2019 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда «NABF Junior Heavyweight Title» титул камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У ҳозир Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг