Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бора Милутинович: «Ўзбекистон футболи атрофида уни тушунмайдиган одамлар бўлган»

Бора Милутинович: «Ўзбекистон футболи атрофида уни тушунмайдиган одамлар бўлган»

Бора Милутинович

Фото: «Векипедия»

Сербиялик таниқли мутахассис Бора Милутинович «Uff.uz» сайти журналистига эксклюзив интервью берди.

Милутинович Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида тўхталиб, юқори натижаларга эришиш учун имкониятлар етарли эканини айтган.

«Катта муваффаққиятларга эришишдан аввал мағлубиятни обдан татиб кўриш лозим. Авваламбор, мағлубиятлар жонга тегиши керак.

Ўзбекистон терма жамоасида имконият етарли, деб ўйлайман. Сизлар Осиёда футболида мавқега эгасиз. Фақат ҳамма давлатда бор бўлгани каби, футболингиз атрофида уни тушунмайдиган одамлар бўлган. Улардан кейин футболингиз барибир кўтарилади. Бу ҳаммада бор нарса. Вақт ўтгач, тушуниб етишади, деди сербиялик мураббий.

— Биз ҳам умид қиляпмиз. Ўзбекистон футболида ўзгаришлар кўп бўляпти. Меваси бўп қолар ахир...

— Нега бўлмас экан? Агар тўғри иш қилаётган бўлсангиз, бир кун келиб ҳосилини кўрасиз. Менимча, терма жамоа, умуман клуб миқёсида бўлса ҳам мураббийлар штабига хориждан энг камида эксперт олиб келиш керак. Жисмоний ҳолат учун алоҳида мутахассис жалб қилиш лозим. Мен европаликларни назарда тутяпман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг