Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилияда ўйин пайти ҳакамнинг жони узилди

Бразилияда ўйин пайти ҳакамнинг жони узилди

Иллюстратив сурат

Бразилияда «Сан-Карлус» ва «Таубате» жамоалари учрашувига тайинланган ҳакам Исильдо Фабиано Бьянки да Силва вафот этди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

«The Sun» хабарига кўра, ўйин давом этаётган пайтда 44 ёшли ҳакамнинг аҳволи ёмонлашиб қолган ва у касалхонага олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Шифокорларнинг айтишича, Исильдо да Силва юрак хуружини бошдан ўтказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг