Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун «Пахтакор» ва ОКМКнинг ОЧЛдаги тақдири маълум бўлади

Бугун «Пахтакор» ва ОКМКнинг ОЧЛдаги тақдири маълум бўлади

Бугун Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқич доирасида плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу босқичда Ўзбекистоннинг икки жамоаси гуруҳ баҳсларида иштирок этиш учун кураш олиб боради.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида «Ал Наср» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси эса Саудия Арабистонида «Ал Насср» билан куч синашади. Миржалол Қосимов шогирдлари иштирокидаги учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Бугунги учрашувларда ғалаба қозонган жамоалар Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ саралаш босқичининг аввалги ўйинида «Пахтакор» Ироқнинг «Эйр Форс» клубини 2:1 ҳисобида, ОКМК эса Тожикистоннинг «Истиқлол»ини 4:2 ҳисобида енгганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг