Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дарвозага зарба бериш ўрнига чекиб турибди» — «АГМК» бош мураббийи ўз ҳужумчисини кескин танқид қилди

«Дарвозага зарба бериш ўрнига чекиб турибди» — «АГМК» бош мураббийи ўз ҳужумчисини кескин танқид қилди

Фото: «Вести»

«АГМК» клуби бош мураббийи Виктор Кумиков Ўзбекистон суперлигаси 3-туридан ўрин олган «Пахтакор»га қарши кечган ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Мураббийнинг фикрларидан «Uff.uz» иқтибос келтирмоқда.

— Сўнгги дақиқаларда Абдумалик Абдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол ура олмади. Айнан унинг ўтган мавсумдаги мана шундай ҳаракатлари «Динамо»га панд берганди. Футболчини жалб қилаётганда мана шундай жиҳатларга эътибор қаратмайсизларми?

— Биласизми, Абдуллаев асосий таркиб ўйинчи эмас, захира футболчиси. Агар у ўшанда гол урганда сиз ҳозир бошқача гапирардингиз: у майдонга тушиб, жамоани қутқариб қолди дея. Нима қолган вазиятларнинг барчаси голга айландими? «Пахтакор»чиларнинг ҳаммаси гол урдими?

Ҳа, унда камчиликлар бор, биз унинг устида ишламоқдамиз.

Бизда ўзимиз хоҳлаган футболчини сотиб олиш учун маблағ йўқ! Мен сизга яна бир бор тушунтиряпман, тўпурар футболчини сотиб олиш учун бизда пул йўқ. Биз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда футболчи жалб қиламиз ва улар билан ишлаймиз.

— Агар сиз унинг ўйинини кўрганигингизда эди: самарқандликлар уни деб чемпионатни тарк этди, десак ҳам бўлаверади.

– Мен нима қилишим керак? Уни ҳайдаб юборайми?

У қарши ҳужумни кучайтириш учун тушди ва буни яхши уддалади. Шунчаки сўнгги зарбани қаттиқроқ йўллаш керак эди.

Унга гол уришни ўргатамиз. Жамоадаги барча мукаммал эмас, ҳар бир ўйинчига ниманидир ўргатиш зарур.

Топ-ўйинчиларни фақат гранд клублар қўлга кирита олади. Барча кучли футболчилар ўша жамоаларда тўп суришни маъқул кўрадилар. Бизнинг клуб эса шунчаки четда юрган жамоа холос. Бизда маошлар юқори эмас. Биз таркибга қўшиб олмоқчи бўлган футболчиларнинг бирортаси келишни истамади.

— Мана уч тур ортда қолди ва сиз бир очко тўплай олдингиз холос. Келажакдаги ўйинларга қандайдир режа борми?

– Бизда ҳар бир ўйинга бугунгидек режа. Бошқачасига иложи йўқ. Ўзгартирадиган ҳеч нарча йўқ, биз шуғулланяпмиз ва ўйинимиз ҳам ёмон эмас.

Масалан, «Навбаҳор»га қарши ўйинда битта жарима зарбаси ҳаммасини ҳал қилди. Уларда дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба берилмади [голлардан ташқари], аммо улар иккита гол уришди. Омад ҳам баъзида керак.

Бугун ҳам шундай бўлди. Аслида биз биринчи бўлиб гол уришимиз керак эди. Ўйинчиларнинг даражаси мана шундай пайтда билинади. Футболчига тўп узатиб беришди, олдида бўш дарвоза турибди, у эса бошқа томонга бурилиб кетиб қолмоқда. Бу ўйинга бўлган эътиборсизликни англатади. Уларнинг ҳимоячиси йиқилиб тушди, тўпни олиб қўйиб, уни дарвозага йўллаш қийин эмасди. Агар биз шундай хатога йўл қўйганимизда рақиб буни кечирмасди. Биз эса бундан фойдаланмадик.

Яна мисол, иккинчи бўлим кетмоқда: бизнинг тўпурар — Зафар Полвонов! Бир қадам ташла ва зарба бер... Ёнида бирорта ҳам ҳимоячи йўқ. У эса бир жойда чекиб турибди... Нима дейишни билмайман.

У ҳужумчи, ахир. Унда жарима майдончасига нима учун келди?! Ҳатто сиз ҳам биласиз ҳужумчи рақиб жарима майдончасига нима учун келишини. У эса билмайди. У 33 ёш, неча йилдан бери ўйнайди.

Қанотдан узатма бўлмоқда, ҳужумчи бундай вазиятда нима қилиши керак?! Мен бу ерда ҳечқандай ёрдам қилолмайман. Бу ахир элемантар нарсалар. Биз вазият содир эта олмаганимизда ҳам майли эди, шунча вазият бўлди, ҳужумчи дегани буни якунлаши керакку. Ўйиндаги биргина ижобий ҳолат ҳужумчимиз пенальти ишлаб берди. Бўлди, қолган ҳолатларда тўртта ҳужумчи ҳеч нарса қилмади.

— «Навбаҳор»га қарши ўйинни кўрдик, сиз айтгандан фарқли ўлароқ улар охиригача курашишди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратишди.

— Мен дарвоза томон берилган аниқ зарбалар статистикасини айтмоқдаман, хавфли ҳужумлар ёки зарбалар сонини эмас. Статискани қаранг аниқ зарбалар сони уларда «0». Биз ўйинда охиригача курашдик ва иккинчи голни қарши ҳужум туфайли ўтказиб юбордик. Агар ҳисоб тенглашганидан сўнг ҳимояга эътибор қилганимизда, улар иккинчи голни ура олмасдилар. Бироқ биз ҳужумга ўтдик.

Мен бу билан «Навбаҳор» ёмон ўйнади демоқчимасман. Одатда дарвоза томон кўпроқ аниқ зарба йўллаган жамоа ғалабага эришади, ўша ўйинда эса аксинча бўлди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг