Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Денис Истомин АҚШдаги халқаро турнир ғолибига айланди

Денис Истомин АҚШдаги халқаро турнир ғолибига айланди

Фото: «sports.uz»

АҚШнинг Чикаго шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 150 минг доллар бўлган «Челленжер» мусобақаси якунига етди.

Ўзбекистонлик Денис Истомин америкалик Рейлли Опелкани 6:4 ҳамда 6:2 ҳисобда мағлуб этиб, «Челленжер» ғолибига айланди.

Турнирдаги ғалаба Истоминга 21 600 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ҳамда 125 рейтинг очкосини тақдим этди.

Денис Истомин яқинда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари—2018да ҳам олтин медали соҳиби бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг