Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов «Сурхон» клуби аъзолари билан учрашди

Эркинжон Турдимов «Сурхон» клуби аъзолари  билан учрашди

Фото: «Сурхон» ПФК футбол клуби матбуот хизмати

Термиз давлат университетида Сурхондарё вилояти жамоаси — «Сурхон» клуби фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, жамоа бош ҳомийси «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти раҳбарияти, жамоа аъзолари ҳамда журналистлар иштирок этди.

«Сурхон» футбол жамоаси ташкил этилганига бу йил ярим аср бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида, воҳада футбол спортини янада ривожлантириш ҳамда вилоятнинг ПФК «Сурхон» футбол жамоасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти мазкур футбол жамоасининг бош ҳомийси этиб тайинланган эди. Жамият томонидан футбол жамоани молиявий қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратиб берилди. «Сурхон» ПФК футбол жамоаси таркиби қайта танлов асосида танланди ва янги жамоа таркиби шакллантирилди.

Фото: «Сурхон» ПФК футбол клуби матбуот хизмати

Бугунги кунда «Сурхон» футбол жамоасида Баҳриддин Ваҳобов, Иброҳимжон Раҳимов, Ислом Иномов, Фарход Тожиев каби номдор футболчилар фаолият юритмоқда. Жамоа бош мураббийи — Дилшод Нуралиев.

Матбуот анжуманида «Сурхон» клуби мавқеини мустаҳкамлаш, ўзбек футболида ўз ўрнини тиклаши учун муҳим вазифалар белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг