Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўққиз нафар ҳакам суперлига ва про-лига ўйинларидан четлатилди

Тўққиз нафар ҳакам суперлига ва про-лига ўйинларидан четлатилди

Иллюстратив сурат

Суперлига ҳамда про-лига учрашувларини бошқараётган бош ҳакамлар, уларнинг ёрдамчилари жисмоний тайёргарлик бўйича тест-синовлари ҳамда назарий билимлар бўйича имтиҳонлар топширди.

Тест-синовларини ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва бошқарма мутахассислари Бахтиёр Намозов ҳамда Бобур Ҳайдаров олди.

ЎФа расмий сайти хабарига кўра, синовлар натижаларига кўра, 25 июндан 30 июнгача 40 нафар ҳакамлар ва ёрдамчиларидан имтиҳон олиниб, 3 та бош ҳакам ва 2 та ёрдамчи ҳакам фитнес тест топшира олмаган бўлса, 2 нафар ёрдамчи ҳакам назарий имтиҳондан ўта олмади.

3-4 июль кунлари имтиҳон топширган 34 инспектордан 10 нафари назарий имтиҳондан ўта олмади. 4-6 июль кунларидаги имтиҳонларда 37 нафар ҳакам иштирок этиб, 1 нафар бош ҳакам фитнес тестдан, 4 нафар ёрдамчи ҳакам назарий имтиҳондан ўта олишмади.

Шу тариқа имтиҳонлардан ўта олмаган жами 9 нафар ҳакам суперлига ҳамда про-лига ўйинларидан четлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг