Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ҳамда Германия EURO-2024 мезбонлиги учун кураш олиб бормоқда

Туркия ҳамда Германия EURO-2024 мезбонлиги учун кураш олиб бормоқда

Фото:«India.com»

Туркия футбол федерацияси президенти Йилдирим Демиререн UEFA бош котиби Теодор Теодоридусга 2024 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун талабномани топширди. Бу ҳақда «Aif.ru» сайти «РБК» каналига асосланиб хабар бермоқда.

«Бугун биз мамнуният билан UEFA бош котибига EURO-2024 мусобақаларига мезбонлик қилиш учун ўз талабномамизни тақдим қилмоқдамиз. Яна шуни ҳам алоҳида қайд этишим керакки, биз ўз тарихмиздаги ва бу сафаргиси энг яхши талабномани тақдим қилмоқдамиз. Шунингдек, биз бунинг учун давлатнинг мисли кўрилмаган қўллаб қувватлашига ҳам эришдик» деди Демиререн.

Туркия чемпионатни қабул қилишга тайёрлигини ўткан йилнинг март ойида эълон қилган эди. Бу сафар эса тўлиқ талабнома топширди. Талабноманинг тақдимоти Швейцариянинг Ньон шаҳридаги UEFA штаб квартирасида бўлиб ўтди.

Талабномани қабул қилиш муддати 27 апрель куни ўз ниҳоясига етади. Ҳозирча мусобақани қабул қилиш учун 2та давлат: Германия ва Туркия талабнома тақдим этган. Якуний қарор 27 сентябрь куни эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг