Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фазлиддин Ғоибназаров енгилмас боксчини мағлуб этди

Фазлиддин Ғоибназаров енгилмас боксчини мағлуб этди

Фото: «Sports.uz»

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида ўтказилган навбатдаги жангида америкалик Кевин Жонсонга қарши жанг қилди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.

Жонсон бунгача профессионал рингда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

Мазкур тўқнашувда ҳамюртимиз устунлик қилди ва 78:74 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тарзда Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги бешинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлаб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг