Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фазлиддин Ғоибназаров яна бир рақибини нокаутга учратди

Фазлиддин Ғоибназаров яна бир рақибини нокаутга учратди

Фото: «Olamsport»

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Мазкур жангда Фазлиддинга америкалик чарм қўлқоп устаси Уилберт Лопес рақиблик қилди. Ҳамюртимиз саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасига эришди.

Маълумот учун, Ғоибназаровнинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони 6 тага етди. Ҳамюртимиз уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 3 тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг