Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фазлиддин Ғойибназаров доминиканлик боксчини техник нокаутга учратди

Фазлиддин Ғойибназаров доминиканлик боксчини техник нокаутга учратди

18 январдан 19 январга ўтар кечаси Ню-Йорк штатининг Верона шаҳрида ўтган бокс жангида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, боксчимиз Фазлиддин Ғойибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияни техник нокаутга учратди.

Саккиз раундлик жанг тўрт раунд давом этди. Тўртинчи раунд якунлангач, Гарсия жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бунгача Фазлиддин рақибини учинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам туширганди.

Фазлиддин Ғойибназаров  профессионал рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалабага эришган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган, битта баҳсда дуранг қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг