Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА «ЖЧ – 2018»да 6,1 миллиард доллар ишлаб олади

ФИФА «ЖЧ – 2018»да 6,1 миллиард доллар ишлаб олади

Фото: «emigrados.ru»

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионатидан рекорд даражада, яъни 6,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб олар экан. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«The New York Times» нашри маълумотларига кўра ҳомийлик шартномалари ҳамда телетрансляция ҳуқуқини сотишнинг ўзидан ФИФА 6,1 миллиард доллар фойда кўрар экан.

2014 йили Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ФИФА 4,8 миллиард доллар ишлаб топган. Бу кўрсаткич бу йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати суммасидан 1,3 миллиард доллар кам.

Фойданинг бундай ўсишида Хитой компанияларининг ҳомийлик ҳиссаси катта экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг