Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футболчиларимиз Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади

Футболчиларимиз Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади

Фото: «ufa.uz»

Индонезияда старт олган Осиё ўйинларининг футбол беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси «B» гуруҳида Бангладеш билан учрашди.

Учрашувда тўлиқ устунликка эришган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ОТЖ – Бангладеш ОТЖ 3:0

Голлар: Забиҳулло Ўринбоев (24), Достон Ҳамдамов (57), Икром Алибоев (67)

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Бобур Абдухолиқов, 69), Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 79), Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев, 64), Достонбек Турсунов.

Бангладеш ОТЖ: Ашраф Рана, Раҳмат Миа, Жамал Буян, Ҳуссайн Бадша, Топу Барман, Махбубур Раҳмон, Раҳмон Фаҳад, Саад Уддин, Миаҳ Зони, Башванат Гош, Аҳмад Бипло.

Кейинги учрашувни Равшан Ҳайдаров шогирдлари 16 август куни Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг