Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳокимга раҳмат!» «Андижон» футболчилари «Насаф»ни енггани учун 10 миллион сўмдан мукофот олишди

«Ҳокимга раҳмат!» «Андижон» футболчилари «Насаф»ни енггани учун 10 миллион сўмдан мукофот олишди

Фото: «Std.uz»

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган «Андижон» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда «Андижон» жамоаси 3:1 ҳисобида ўз майдонидаги илк ўйинда ғалаба қозонди.

Ўйин якунлангандан сўнг футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Стадион» хабар берди.

Мазкур тақдирлаш маросимида, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон»нинг ҳар бир футболчисига 10 млн сўмдан пул мукофоти берилишини маълум қилди. Шунингдек, жамоа футболчиси Фарҳодбек Бекмуротовга ўтган мавсумда ваъда қилинган «Gentra» автомашинаси ҳам тантанали равишда топширилди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг