Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икром Алибоев Жанубий Корея клуби сафига ўтди

Икром Алибоев Жанубий Корея клуби сафига ўтди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон МТЖ аъзоси Икром Алибоев Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

«Локомотив» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев жорий мавсум Суперлиганинг 25та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлди.

Айниқса, унинг Ўзбекистон U23 сафида Осиё чемпионатида кўрсатган ўйини кореяликларда катта таассурот қолдирган бўлса, ажабмас. У ўша турнирда айнан Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасини икки бор ишғол қилган эди.

— «Сеул» клуби аъзосига айланганимдан хурсандман. Ушбу клуб бой тарихга, ажойиб инфратузилмага ва гўзал стадионга эга. «Сеул» клубининг расмийлари мени аъло даражада кутиб олишгани учун уларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Ўз вақтида «Сеул»да Сервер Жепаров муваффақиятли тўп сурган. Мен ҳам ўз ўйинларим орқали клуб тарихидан жой олмоқчиман», — дея ўз фикрларини билдириб ўтди Икром Алибоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг