Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибларига қанчадан берилиши маълум бўлди

Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибларига қанчадан берилиши маълум бўлди

«Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

- олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
- кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
- бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

- олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
- кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
- бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг