Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018 анонси. Испания, Португалия, Криштиану Роналду ва Равшан Эрматов

ЖЧ-2018 анонси. Испания, Португалия, Криштиану Роналду ва Равшан Эрматов

Коллаж: «Xabar.uz»

Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари тўлиқ якунига етди. Ҳақиқий эҳтиросли учрашувлар энди бошланади. Бугун, 25 июнь куни 3-турга старт берилади. Хабарингиз бор, 3-турда гуруҳ ўйинлари бир вақтда бошланади.

А гуруҳида Россия ва Уругвай плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурган бўлса-да, бугун улар гуруҳдаги пешқадамни аниқлаб олишади. Саудия Арабистони ва Миср терма жамоалари эса чиройли футбол учун майдонга тушишлари мумкин.

ЖЧ-2018, А гуруҳи, 3-тур

Уругвай – Россия. Соат 19:00.

Саудия Арабистони – Миср. Соат 19:00.

Шунингдек, В гуруҳида энг қизиқ ўйинлар бизни кутиб турибди. Мазкур гуруҳда ҳали плей-офф масаласини ҳал қилган жамоа йўқ, шунинг учун ҳам учрашувлар қизғин кечиши аниқ. Португалия Эронга қарши майдонга тушса, испанлар Марокашни ютишга ҳаракат қилишади.

Бу гуруҳдаги ўйинлар яна шуниси билан ҳам қизиқки, Криштиану Роналду гол уриб, тўпурарликдаги пойгани давом эттириши ёки Ҳарри Кейндан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, Испания - Марокаш ўйини ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилган.

Хуллас, олдинда бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди.

ЖЧ-2018, В гуруҳи, 3-тур

Эрон – Португалия. Соат 23:00.

Испания – Марокаш. Соат 23:00.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг