Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримовда ҳам олтин! Ўзбекистон 5-ўринда

Исроил Мадримовда ҳам олтин! Ўзбекистон 5-ўринда

Бугун, 1 сентябрь куни Осиё ўйинларининг 14-кунида бўлиб ўтган бокс бўйича финал ўйинлари якунига етди.

Охирги финалда Исроил Мадримов -75 кг. вазн тоифасида қозоғистонлик рақиби Абилхан Аманкулга қарши рингга чиқди. Деярли тенг курашлар остида ўтган жангда исроил ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа боксчимиз Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги олтин медални олиб келди. Табриклаймиз!

Шу тариқа бугун финалда рингга чиққан 7 боксчимиздан 5 нафари олтин, 2 нафари кумуш медални қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон Эронни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирча ҳисобда 20 та олтин, 23 та кумуш ва 25 та бронза бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг