Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяга қарши таркиб эълон қилинди: Ҳужумда Элдор Шомуродов ўйнайди

Жанубий Кореяга қарши таркиб эълон қилинди: Ҳужумда Элдор Шомуродов ўйнайди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Эктор Купер шогирдлари бир оз вақтдан кейин Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Брисбендаги «Queensland Sport and Athletics Centre» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Учрашувни Крис Бит бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Рефери ассистентлари — Эшли Бичем ва Антон Шетинин. Тўртинчи ҳакам — Питер Грин.

Яна бир муҳим жиҳат:  Ўзбекистон — Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди. VAR бўйича ҳакам Жарред Гиллет, ассистент — Ричард Наумовски.

Эктор Купер ушбу баҳсга асосий таркибни эълон қилди:

Шу кунгача Ўзбекистон МТЖ Жанубий Корея терма жамоаси билан жами 15та учрашув ўтказган.  Шулардан 1тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 10та учрашувда Жанубий Кореянинг қўли баланд келган. 4та ўйин дуранг билан якунига етган.

Ягона ғалабамиз 1994 йилги Осиё ўйинларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида вакилларимиз 15 ноябрь куни Ливанга қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг