Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчисига мағлуб бўлди (видео)

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчисига мағлуб бўлди (видео)

Фото: «Getty Images»

Марокаш ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига етди, унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Аюб Эл Кааби ҳисобни очди. Умуман, биринчи бўлимда майдонда тўп назорати кўпроқ марокашликлар томонида бўлди. Бўлимнинг 43-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни майдон эгалари сардори Маруан Да Коста боши билан дарвозага жойлади ва ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда терма жамоамиз футболчиларимиз анча фаоллашди, аммо гол уришнинг уддасидан чиқишмади.

Шундай қилиб, Темур Копадзе бошчилигдаги иккинчи учрашувида терма жамоа мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, тўрт кун аввал бўлиб ўтган дастлабки ўртоқлик ўйинида Сенегал билан дуранг қайд этилганди.

Марокаш - Ўзбекистон 2:0 

Голлар: Аюб Эл Кааби 3, - 1:0. Маруан Да Коста 43, - 2:0.

Марокаш: 12.Мунир Эл Кажоуи (22.Аҳмад Тагнаоути, 46), 25.Эл Ҳажам Валид (27.Салоҳиддин Эссаиди, 82), 4.Да Коста Маруан, 6.Саисс Ганем (28.Наҳири Муҳаммад, 63), 2.Ашраф Ҳакими, 21.Софьян Амрабат, 11.Файсал Фажр, 18.Амин Харит, 19.Ясин Баммоу (7.Ҳаким Зиеш, 72), 15.Аюб Эл Кааби (23.Волид Азару, 62), 26. Закария Лабяд (9.Софьян Буфаль, 46).

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Шерзод Аъзамов, 3.Рустам Ашурматов, 13.Олег Зотеев (4.Акром Комилов, 74), 18.Фозил Мусаев (16.Одилжон Ҳамробеков, 45), 22.Жавоҳир Сидиқов (23.Элдор Шомуродов, 83), 8.Икром Алибоев (19.Отабек Шукуров, 68), 7.Сардор Рашидов (15.Жасур Яхшибоев, 56), 17.Жалолиддин Машарипов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 56)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг