Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Колумбияга йирик ҳисобда ютқазган Польша мундиални тарк этган саккизинчи терма жамоа бўлди (видео)

Колумбияга йирик ҳисобда ютқазган Польша мундиални тарк этган саккизинчи терма жамоа бўлди (видео)

Фото: «Championat.com»

Россияда давом этаётган жаҳон чемпионатида иккинчи тур учрашувлари ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги беллашуви Польша ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Биринчи турда имкониятни бой берган ҳар икки терма жамоа ушбу учрашувда бор имкониятини ишга солди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган беллашув Колумбиянинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бўлим якунланишига беш дақиқа қолганда Йерри Мина Ҳамес Родригеснинг узатмасини боши билан дарвозага аниқ йўллади. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида эса Радамель Фалькао дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, жамоасининг иккинчи голини киритди.

Орадан кўп ўтмай яна Ҳамес Родригес узоқ масофадан Хуан Куадрадони дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Вазиятдан унумли фойдаланган «Ювентус» футболчиси жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Польша кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўққа чиқарди. Бунга қадар Саудия Арабистони, Миср, Марокаш, Перу, Коста-Рика, Панама ва Тунис терма жамоалари ҳам мундиал билан хайрлашиши маълум бўлиб улгурган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг