Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мадрид ҳайратда! «Барселона» «Бернабеу»да «Реал»ни тор-мор келтирди

Мадрид ҳайратда! «Барселона» «Бернабеу»да «Реал»ни тор-мор келтирди

Фото: «Twitter.com»

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган ва бутун дунё эътиборини ўзига тортган «Реал» Мадрид ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги марказий учрашув якунланди. Унда меҳмонлар ишончли тарзда ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг биринчи бўлими нисбатан тенг курашлар остида кечди, ҳар икки жамоа ҳам ҳимоя ва ҳужумни жойига қўйишди. Натижада ҳисоб 0:0 бўлиб, жамоалар таймни якунлашди.

Иккинчи бўлимнинг бошиданоқ каталонияликлар ўйинни назорат қилиб, тинимсиз босим уюштиришди. Бу эса самара бериб, 54-дақиқада Суарес ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Месси пеналтидан ҳисобни оширди. Бу пайтда Карвахал қўл билан ўйнагани учун қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

Ўйин сўнгида захирадан тушган Видал ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Мазкур ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди. Шу билан «Барселона» мусобақа жадвалида етакчиликни давом эттиради, «Реал» эса 2-3-ўринлар учун яна курашга қўшилади.

Ла-лига, 17-тур
«Реал» — «Барселона» — 0:3
Голлар: Суарес, 54. Месси, 64 (пен.). Видал, 90+3
«Реал» Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахал, Рамос, Ковачич, Каземиро, Модрич, Кроос, Бензема, Роналду.
«Барселона»: тер Штеген, Вермален, Пике, Альба, Паулиньо, Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Месси, Суарес.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг