Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Матбуот ва ахборот агентлиги кубогига старт берилди

Матбуот ва ахборот агентлиги кубогига старт берилди

Фото: «Kun.uz»

Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хамда футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мини-футбол мусобақасига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади.

«Бу — Матбуот ва ахборот агентлиги тарихида биринчи бор ўтказилмоқда. Ишончимиз комилки, кейинги йилларда ҳам бундай тадбирлар яхши анъанага айланади ва оммавий ахборот воситалари соҳасининг турли жабҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорлар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади», — деди Шукуров.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Шуҳрат Жабборов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари Маъмур Саидқосимов ва бошқалар ҳам сўз олиб, иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди.

Биринчи турда энг йирик "Ўзбекистон" НИМУ қайд этди — "ЎзРепорт" телеканалини 16:0 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Мусобақанинг икки иштирокчиси эса ўйинларда иштирок этмади.

Фото: «Kun.uz»

Қолган натижалар қуйидагича:

ЎзМАА — "Ўқитувчи" НИМУ — 1:3

"Мовароуннаҳр" нашриёти — ЎзА — 0:2

"Чўлпон" НИМУ — "Ёшлар овози" газетаси — 0:7

"Шарқ" НМАК — "Турон24" АА — 3:0

"Халқ сўзи" — "ЗўрТВ" — 0:4

"Ғафур Ғулом" НМИУ — "Энцеклопедия" ДИН — 4:0

Мониторинг маркази — "Маҳалла" газетаси — 3:1

А. Навоий миллий кутубхонаси — "Kun.uz" — 0:4

"Маърифат" газетаси — "Маданият ва маърифат" телеканали — 2:3

"Нуроний" газетаси — МТРК — 0:5

Эртага мусобақанинг иккинчи тур баҳслари ўтказилади. Учрашувлар 10:00дан бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг