Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси ва Бускетс «Севилья»га қарши ўйнамайди. Боатенг — қайдномада

Месси ва Бускетс «Севилья»га қарши ўйнамайди. Боатенг — қайдномада

Фото: «Спорт-Экспресс»

Каталониянинг «Барселона» клуби етакчиси Лионель Месси Испания кубоги 1/4 финали доирасида «Севилья»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади.

31 ёшли аргентиналик футболчидан ташқари Бускетс ҳам мураббийлар штаби қарорига кўра қайдномага киритилмаган. Шунингдек, Усмон Дембеле, Рафинья ва Самюель Умтити жароҳати сабаб, ҳимоячи Жейсон Мурильо эса сариқ карточкалари йиғилиб қолгани учун бу баҳсда қатнаша олмайди.

«Барселона» кеча ўз сафига қўшиб олган Кевин-Принс Боатенг эса бугуноқ янги жамоаси таркибида майдонга тушиши мумкин.

Қайдномага эса қуйидаги футболчи киритилган: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен, Нелсон Семеду, Жерард Пике, Иван Ракитич, Денис Суарес, Филиппе Коутиньо, Артур, Луис Суарес, Малком, Клеман Лангле, Жорди Альба, Кевин-Принс Боатенг, Сержи Роберто, Карлес Аленья, Артуро Видаль, Томас Вермален, Рикард Пуч ва Ориоль Бускетс.

«Севилья» — «Барселона» учрашуви бугун тунда, Тошкент вақти билан 01:30да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг