Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ тақиқи олиб ташланди, «Бунёдкор» эшиклари очилди

МИБ тақиқи олиб ташланди, «Бунёдкор» эшиклари очилди

Фото: «Бунёдкор» матбуот хизмати

«Бунёдкор» футбол клуби офиси эшиклари МИБ томонидан муҳрлаб кетилгани хабар қилинган эди. Бунга сабаб сифатида клуб собиқ бош мураббийи Сергей Лушчандан қарздорлик мавжуд экани кўрсатилган.

Бугун ушбу тақиқ олиб ташланди ва муҳрланган эшиклар очилди. «Бунёдкор» футбол клуби матбуот хизмати томонидан «Xabar.uz»га маълум қилинишича, Сергей Лушчаннинг қарзи тўлиқ қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, матбуотда «Бунёдкор»нинг қарзи 380 миллион сўм экани хабар қилинган эди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда «Бунёдкор» футбол клуби офиси эшиклари очилиши учун умумий ҳисобда 420 миллион сўм тўлов амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг