Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мукофот жамғармаси қарийб 50 миллион сўмлик мусобақа учун аризалар қабул қилинмоқда

Мукофот жамғармаси қарийб 50 миллион сўмлик мусобақа учун аризалар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида телевидение, радио, матбуот нашрлари, интернет сайтлари, нашриёт-матбаа ижодий уйлари жамоалари ўртасида Агентлик кубоги учун мини-футбол мусобақаси ўтказилишини эълон қилган эди.

Мусобақада иштирок этиш учун аризалар ҳамда жамоалар рўйхати жорий йилнинг 1 ноябридан 15 ноябрига қадар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан қабул қилинмоқда.

Жамоалар мусобақада иштирок этиш ҳақида:

- ариза;

- жамоа рўйхати;

- жамоа аъзоларининг ҳар бири ОАВ ёки нашриётда ишлаши ҳақидаги маълумот нусхасини тақдим этиши лозим.

Ғолиблар қуйидаги кўринишда мукофотланади:

1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларининг ҳар бирига китоблар жамланмаси, мусобақа кубоги ҳамда жамоага 10 миллион сўм пул маблағи.

2-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларининг ҳар бирига китоблар жамланмаси ҳамда жамоага 8 миллион сўм пул маблағи.

3-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларининг ҳар бирига китоблар жамланмаси ҳамда жамоага 6 миллион сўм пул маблағи.

Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ярим ҳимоячи” ҳамда “Энг яхши ҳимоячи” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг