Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Насаф» Сербия терма жамоаларида 21 ўйин ўтказган футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳали ҳаммаси эмас

«Насаф» Сербия терма жамоаларида 21 ўйин ўтказган футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳали ҳаммаси эмас

«Насаф» расмий сайти

«Насаф» ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Славко Лукич айни пайтда Туркияда, жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Легионер футболчи билан келишув, куни кеча расмийлаштирилди.

28 ёшли Лукич 30 январ куни «Марказий»да бўладиган, «Ал Файсалий»га қарши учрашувда «Насаф» таркибида майдонга тушиши мумкин. У «Насаф»га келгунча Сербиянинг энг юқори лигаси — Fortuna Ligaси иштирокчиси  «Спартак» клубида тўп тепаётган эди. «Спартак»  бу лиганинг етакчи клуби ҳисобланади ва айни пайтда ҳам турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган.

Шундай қилиб, энди жамоа таркибида уч европалик ва битта осиёлик легионер футболчилар тўп тепади.

«Насаф» жамоаси сафига яна янги футболчилар қўшилиши мумкин. Трансфер ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг