Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нокаутчи боксчимиз енгилмас рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратди

Нокаутчи боксчимиз енгилмас рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратди

Фото: «boxingnews24»

Ҳозиргина боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Нью-Йорк шаҳридаги «Turning Stone Resort Casino» аренасида ўтказилган бокс кечасида ҳамюртимизга ҳали бирорта жангини бой бермаган боксчи америкалик Сони Фредриксон (18-0, 12 KOs)  рақиблик қилди.

Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг дастлабки раундларидан боксчимиз устунликни қўлига олди.

Учинчи раундда Шоҳжаҳон кескин ҳужумга ўтди ва ўзининг кетма-кет аниқ зарбалари билан рақибини техник нокаутга учратди.  

Бу Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал рингдаги 12-ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, у жангларининг барчасини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг