Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Норвич» АПЛга қайтди, иккинчи номзод — «Шеффилд Юнайтед»

«Норвич» АПЛга қайтди, иккинчи номзод — «Шеффилд Юнайтед»

Фото: «Sports.ru»

Чемпионшипнинг 45-турида «Блэкберн Роверс» устидан ғалаба қозонган «Норвич» клуби кейинги мавсумдан Англия Премьер-лигасида ўйнайдиган бўлди.

Нориждаги «Кэрроу Роуд» стадионида ўтган ўйин 2:1 ҳисобида «Норвич» фойдасига ҳал бўлди.

Ғолиблар сафида голларни Марко Штайперман (13-дақиқа) ва Марио Вранчич (21-дақиқа) киритди, меҳмонларнинг ягона голи эса ҳимоячи Льюис Трэвис (23-дақиқа) ҳисобига ёзилди.

АПЛга йўлланма берувчи иккинчи ўринга «Шеффилд Юнайтед» яққол даъвогар бўлиб турибди, бунинг учун унинг асосий рақиби — «Лидс Юнайтед» ўз уйида «Астон Вилла» билан бугун бўлиб ўтадиган ўйинда очко йўқотса бас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг