Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элнур Абдураимов профессионал боксда «НУР» тахаллуси остида жанг қилади

Элнур Абдураимов профессионал боксда «НУР» тахаллуси остида жанг қилади

Элнур Абдураимов профессионал боксдаги биринчи жангига тайёрланмоқда.

Фото: «SPORTS.uz»

Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби Элнур Абдураимов профессионал боксда фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Элнур шу йилнинг 20 апрель куни Лас Вегасда ўзининг профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказиши маълум бўлгач, ЎзА мухбири у билан суҳбатлашди.

– Профессионал боксда ҳеч қачон осон жанг бўлмайди. Сиз илк жангингизда ким рақиб бўлишини билмайсиз. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?

– Албатта, рақиб ким эканини ҳозирда билмайман ва бу бироз машғулотлар жараёнида қийинчилик туғдирмоқда. Лекин Майамидаги «Fight Promotion» клубида мураббий Педро Диаз билан турли усулда машғулотлар ўтказмоқдамиз ва рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба қозонишга бор куч-ғайратимни сарфлайман.

– Профессионал боксда «NUR» тахаллуси билан жангларда иштирок этишингиз ҳақида хабар топдик. Нега айнан «NUR» тахаллусини танладингиз?

– Мен профессионал боксга эндигина кириб келдим. Ҳаваскор боксдаги мусобақаларда бир қатор муҳим мусобақаларда ғолиб бўлдим. Эндиликдаги мақсадим профессиоан бокс оламида ёрқин нур каби порламоқчиман. Шунинг учун ҳам бу тахаллусни танладим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг