Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади

ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади

Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тури старт олади. «Пахтакор» сафарда ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.

Шота Арвеладзе шогирдлари Жиддада «Ал Аҳли» меҳмони бўлишади. Мазкур учрашувда вакилларимизни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Саудияликлар кейинги босқичга чиқмоқчи бўлишса, фақат ғалаба қозонишларига тўғри келади.

Агар «Пахтакор» ғалаба қозонгудек бўлса, у ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш эҳтимоли ҳам бўлади. Бунинг учун «Ал Садд» Теҳронда мағлуб бўлишига тўғри келади.

Гуруҳнинг бошқа ўйинида плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган «Ал Садд» ва гуруҳда қолиб кетган «Персеполис» тўқнаш келишади. Ўтган мавсумнинг финалчиси кутилмаганда гуруҳ аутсайдерига айланди, бироқ форслар ўз майдонларидаги сўнгги баҳсда мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишлари кутилмоқда.

Учрашув тунги соат 00:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг