Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧЛ. «Локомотив» плей-оффга чиқа оладими?

ОЧЛ. «Локомотив» плей-оффга чиқа оладими?

Фото: Twitter/LokomotivUzb

Осиё чемпионлар лигаси «В» гуруҳида «Локомотив» сафарда Абу Дабининг «Ал-Ваҳда» клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Сардор Мирзаев учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим охирларида уни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимда Санжар Шоаҳмедов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйининг 88-дақиқасида мезбонлар футболчиси ҳисобни бироз қисқартирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида «Локомотив» яна гол киритишга муваффақ бўлди.

ОЧЛ, В гуруҳи. 5-тур

«Ал-Ваҳда» – «Локомотив» 1:4 (0:2)

Голлар: Исмоил (88) – С.Мирзаев (4, 39), С.Шоаҳмедов (55), Рашид (89-автогол)

«Ал-Ваҳда»: Муҳаммад Ал Шамси, Аҳмад Рашид, Ал Менҳали, Рим Чанг Во, Ҳолид Алдаҳани, Ҳамдан Ал Камол, Носир Абдулҳоди, Исмоил Матар, Мурад Батна, Себасьтян, Муҳамад Ал Акбари.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Кахи Махарадзе, Санжар Шоаҳмедов, Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Игор Йелич, Нивалдо, Марат Бикмаев.

Шундай қилиб «темирйўлчилар» гуруҳнинг сўнгги тури олдидан муҳим уч очкони қўлга киритди. Натижада «Локомотив» турнир жадвалида 6 очко жамлаб, очколар ҳисобида «Зоб Оҳан»га етиб олди. Бу жамоалар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Сўнгги турда айнан ушбу жамоалар ўзаро беллашади. «Локомотив» кейинги босқичга чиқиши учун Тошкентда Эрон клубини мағлуб этиши зарур бўлади. Демак, ҳаммаси пойтахтликларнинг ўз қўлида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг