Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одил Аҳмедов Россия чемпионатига қайтишни хоҳлаяпти

Одил Аҳмедов Россия чемпионатига қайтишни хоҳлаяпти

Фото: «Google.com»

Ўз вақтида Россиянинг «Анжи» ва «Краснодар» клублари шарафини ҳимоя қилган Одил Аҳмедов Хитой чемпионати ҳақида фикр билдираркан, Россияга қайтишни исташини яшириб ўтирмади. Бу ҳақида «Sportbox.ru» нашрига берган интервьюда айтиб ўтган.

— Хитойда мени жуда яхши кутиб олишди. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қилишим учун «Шанхай СИПГ» қўлидан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қилди. Шунга қарамай менталитет ва тил масаласидаги тафовут жуда сезиларли. Фақат ҳозирга келиб Хитойга кўника бошладим, деб айтиш мумкин.

Россияни соғинаманми? Албатта. Россия чемпионатида олти йиллик ҳаётим ўтди. Бу йиллар энг ёрқин ўтган йиллар сифатида ҳар доим хотирамда қолади. Россия клубларида азалий орзумга эришдим — еврокубокларда ўйнадим.

Мухлисларчи, улар ҳар доим мени қўллаб-қувватлашарди. Бу хотиралар жуда қадрли. Россия чемпионатидан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Мен РПЛни жуда қадрлайман, — дейди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2011 йилдан 2014 йилга қадар «Анжи» шарафини ҳимоя қилган эди. 2014-2017 йиллар оралиғида эса «Краснодар» таркибида тўп сурган. 2017 йилдан эътиборан «Шанхай СИПГ»да ўйнаб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг