Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Осиё болалари» ўйинларида яна 5та олтин қўлга киритилди

«Осиё болалари» ўйинларида яна 5та олтин қўлга киритилди

владивосток2022.sом

 

Айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу халқаро тадбирида ўзбекистонлик спортчи ёшлар ҳам иштирок этиб кеча, 31 июль ҳолатига жами 29 та медал (6та олтин, 10та кумуш, 13та бронза)ни қўлга киритишган ва умумжамоа ҳисобида 5-ўринда қайд этилган.

Бугун, 1 август куни эса «Осиё болалари» ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 5та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза, жами 12 та медални қўлга киритдилар.

Жумладан, олтин:

Рустам Абдуллаев (енгил атлетика)

Шоҳиста Шоназарова (аёллар кураши)

Машҳура Абдумусаева (аёллар кураши)

Муҳайё Раҳимжонова (аёллар кураши)

3х3 баскетбол Ўзбекистон терма жамоаси (қизлар)

Кумуш:

Ҳусниобод Султонназарова (аёллар кураши)

Асалой Амангелдиева (аёллар кураши)

Бронза:

Баҳора Жумақулова (аёллар кураши)

Шоҳруҳ Искандаров (стол тенниси)

Мафтуна Аҳмедова (енгил атлетика)

Асадбек Ҳалилжонов (енгил атлетика)

Амир Эшонхўжаев (енгил атлетика)

Эслатиб ўтамиз,  VII «Осиё болалари» ўйинлари жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, «Осиё болалари» ўйинлари ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Ушбу мусобақа биринчи марта 1996 йилда Саха (Ёқутистон) Республикасининг биринчи президенти Михаил Николаев ташаббуси билан замонавий Олимпия ҳаракатининг 100 йиллигига бағишлаб ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг