Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё кубоги-2019га қуръа ташланди

Осиё кубоги-2019га қуръа ташланди

Фото: ОФК

Дубайдаги «Armani Hotel» меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими якунига етди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «F» гуруҳига тушди.

Терма жамоамизга Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари рақиблик қилади.

Қуръа натижалари қуйидагича:

«A» гуруҳи: БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн.
«B» гуруҳи: Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания.
«C» гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин.
«D» гуруҳи: Эрон, Ироқ, Ветнам, Яман.
«E» гуруҳи: Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, Шимолий Корея.
«F» гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон.

БААда ўтказиладиган навбатдаги Осиё чемпионати келгуси йилнинг январь ойига режалаштирилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг