Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари ғолибларига пул мукофотлари белгиланди

Осиё ўйинлари ғолибларига пул мукофотлари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Индонезияда ўтган XVIII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари белгиланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Осиё ўйинларида олтин медаль олган спортчилар 5000 доллар, кумуш соҳиблари 3000 доллар ва бронза медаль эгалари 2000 доллар миқдорида пул мукофотлари олишади.

Индонезияда ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 21 та олтин, 24 та кумуш, 25 та бронза, жами 70 медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг