Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари. Исроил Мадримов ҳам ярим финалчилар сафида!

Осиё ўйинлари. Исроил Мадримов ҳам ярим финалчилар сафида!

Фото: Маъруфжон Асқаров

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида бокс бўйича мусобақаларда -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов чорак финалда эронлик Саидшаҳин Моусавига қарши рингга кўтарилди.

Мадримов жангда катта устунлик билан, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Исроил ҳам мусобақада қатнашаётган барча боксчиларимиз сингари ярим финалга йўл олди.

Энди 7 вазн тоифасида 7 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг