Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўсмирлар олимпиадаси. Ўзбекистон илк олтин медални қўлга киритди!

Ўсмирлар олимпиадаси. Ўзбекистон илк олтин медални қўлга киритди!

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб, Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси дастлабки олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дзюдо бўйича микс баҳсларида ҳамюртимиз Жайҳунбек Назаров Хорватия, Беларусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ҳамюртимиз финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, Жайҳунбек микс баҳсларида ўзига хос реванш олди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоамиз ҳисобига медаллар қўшиб қўйишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг