Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ФИФА рейтингида Фаластин ва Суриядан кейинги ўринни эгаллади

Ўзбекистон ФИФА рейтингида Фаластин ва Суриядан кейинги ўринни эгаллади

Фото: «FIFA.COM»

ФИФА рейтингининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий рейтингнинг 77-поғонасидан жой эгаллаган. Бу орқали терма жамоамиз ОФК термалари орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.

МДҲ терма жамоалари ўртасида эса Украина карвонбошилик қиляпти. Украинлар 35-поғонада қайд этилган. Россия терма жамоаси эса 63-ўринда.

Фото: «FIFA.COM»

Осиё терма жамоалари рейтингини, икки поғона пастлаган бўлишига қарамай, ҳамон Эрон термаси бошқаряпти. Форслар ушбу ойда 34-ўринни эгаллашди. Биздан олдинда, шунингдек, Австралия (36), Япония (56), Жанубий Корея (59), Саудия Арабистони (65), Хитой (70), Фаластин (76) ва Сурия (76) терма жамоалари бор.

БАА терма жамоаси рейтингда пастлагани боис бу сафар биздан бир поғона пастда — 78-ўриндан жой олган.

Рейтинг кучли ўнлигида ҳеч қандай ўзгариш йўқ — унда ҳамон Германия терма жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Немислардан кейинги ўринни Бразилия банд этган бўлса, Европанинг амалдаги чемпиони Португалия кучли учликка якун ясаган.

Фото: «FIFA.COM»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг