Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бор Уругвай термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бор Уругвай термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Уругвай терма жамоаси.

Фото: «ЎФА»

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегал, 27 март куни эса Марокаш терма жамоаларига қарши сафарда ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бундан ташқари, 15 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади. Мазкур терма жамоалар ЖЧ-2018 иштирокчилари бўлиб, мундиал олдидан улар Ўзбекистон МТЖ билан ўртоқлик ўйини ўтказишга розилик беришган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон МТЖ учун яна бир кучли спарринг рақиб топилди. Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018да «А» гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг