Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Фото: «The Star Online»

Ҳозиргина Монтевидеода Уругвай ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Ўзининг энг кучли таркиби билан майдонга чиққан Оскар Табарес шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани нишонладилар.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, аммо Уругвайнинг ярим соат ичида дарвозамиз томон йўллаган биринчи зарбаси голга айланди. Беллашувнинг 31-дақиқасида Суарес майдона марказида тўпни олиб қўйиб, Каванига узатди. Кавани эса уни яна Суаресга қайтарди, «Барселона» футболчиси тўпни Арраскаэтанинг оёғига ташлаб берди ва жуда чиройли гол.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди. 53-дақиқада эса ҳакам Рустам Ашурматов тўпни қўл билан ўйнади дея, пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Луис Суарес жамоасининг иккинчи голини киритди.

Учинчи гол эса Хосе Мария Хименес ҳисобига ёзилди. У бурчакдан оширилган тўпни дарвозамизга аниқ йўллади жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Айтиш керакки, Ўзбкистон терма жамоаси ўзининг ёш таркиби билан номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатди.

Миллий терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар миллий терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Монтевидео, «Сентенарио» стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 3:0
Голлар: Жоржиан де Арраскаэта (31), Луис Суарес (54), Хосе Мария Хименес (73)
Уругвай МТЖ: 1. Фернандо Муслера, 16. Максимилиано Перейра (Диего Лаксалт, 58), 3. Диего Годин, 2. Хосе Мария Хименес, 22. Мартин Касерес, 8. Нахитан Нандез, 6. Родриго Бентанкур, 15. Матиас Весино (Лукас Торрейра, 58), 10. Жоржиан де Арраскаэта (Карлос Санчес, 65), 9. Луис Суарес (Кристиан Стуани, 83), 21. Эдинсон Кавани.
Ўзбекистон МТЖ: 1. Суюнов Элдор, 2. Ашурматов Рустам, 3. Аъзамов Шерзод, 4. Комилов Акромжон, 6. Ғаниев Азиз (Алибоев Икром, 73), 7. Хамробеков Одил (Ғиёсов Хуршид, 73), 10. Турғунбоев Азиз (Яхшибоев Жасур, 58), 11. Ўринбоев Забиҳилло (Абдухолиқов Бобур, 45), 15. Муҳаммадиев Шухрат (Отахонов Аббос 58), 17. Машарипов Жалолиддин, 22. Сиддиқов Жавоҳир (Шихов Санъат, 81).
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (9), Рустам Ашурматов (53), Матиас Весино (57)
Четлатиш: Комилов Акромжон (79).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг