Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

«Пахтакор» биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Фото: «Пахтакор» ФК расмий сайти

Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби илк назорат баҳсида ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Туркия учинчи лига иштирокчиси «Тургутлуспор»га қарши майдонга тушган тошкентликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб, Машарипов ҳисобни тенглаштирган.

«Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта «Тургутлуспор» аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди», — деб ёзади клуб расмий сайти.

Навбатдаги назорат беллашувини «Пахтакор» 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили «Шанлиурфаспор» жамоаси билан ўтказади.

«Пахтакор» - «Тургутлуспор» - 3:0 (2:0)

«Пахтакор»: Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).

Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг