Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! «Реал» сафига янги ҳимоячи қўшилади

Расман! «Реал» сафига янги ҳимоячи қўшилади

Фото: «Marca.com»

Мадриднинг «Реал» клуби «Реал Сосьедад» ҳимоячиси Альваро Одриосола билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда «Қироллик клуби» расмий сайти хабар берди.

Жамоалар трансфер борасида ўзаро келишувга эришишган. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши билан шартнома имзоланади.

«Реал» Испания терма жамоасининг 22 ёшли аъзоси учун сан-себастянликларга 40 млн евро тўлайди. Футболчи ўнг қанот ҳимоясида Карвахалга рақобатчилик қилади.

Одриосола якунланган мавсумда «Реал Сосьедад» сафида жами 41та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ҳамда 4та голли узатма муаллифи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг